Томоқда оғриқ?

Томоқ оғриғи -оилавий врач қабулидаги энг куп учрайдиган шикоят. Аввал тирнаш ёки қирилишсезилади, кейин оғриқ пайдо бўлиб, қулоққа берилиши мумкин, ютишқийинчилик билан, “томоқда ёт жисм”, бўғилиш, кўпинча иситма ҳам кўтарилади. Яллиғланишни инсон томоғи шиллиқ пардасида яшайдиган бактерия ва вируслар чақиради, улар турли хил таъсирлар натижасида кўпайиб, касалликни келтириб чақиради. Касалликка олиб келувчи сабаблар орасида куруқ ҳаво, кондиционер ишлатилиши, аллергия, рефлюкс касаллиги, организм совук қотиши ёки исиб кетиши айнан ёзги ойларга типик холат.

Томоқда оғриқ ўртача  3-7 кун давом этилади ва шу пайтда бемор дори сотиб олиш учун аптекага боради. Одатда даволашни халқ табобатидан бошласа ҳам бўлади, масалан, ромашка, далачой, тоғрайхон чойлари, кўп суюқлик ичиштомоқни юмшатиш учун . Асал махсулотлари ҳам жуда фойдали. Томоқдаги оғриқда иссиқ ингаляцияларни қилмаслик керак, чунки иссиқ буғ томоқ шиллиқ пардасини янада таъсирлантириб, куйдириши мумкин. Агар томоқда яллиғланиш пайдо булса уни чайқаш керак. Бирмунча оммабоп ва қулай, рецептсиз бериладиган дори воситаси Furasol®.

Бу воситани ўзи томоғини чайқай оладиган  болаларга 4 ёшдан бошлаб   тавсия қилса бўлади.

Furasol® милк ва оғиз шиллиқ пардаси яллиғланганда ёки стоматитларда, тиш олиб ташлангандан кейин ва оғиз бушллиғида манипулляциялардан кейин хам қўлланилади. Furasol® микроорганизмлар кенг гурухига таъсир қилиб, маҳаллий иммунитетни яхшилайди. Микроорганзлар ўрганиб қолиш эффекти йуқлиги сабабли кайта қўлланилгандаям яхши самара беради. Чайилган соҳадан жуда кам миқдорда  сўрилгани учун,  қўллаш хавфсиз, аллергия жуда кам учрайди. Ҳомиладорлар бошқа воситалардан фойдаланганлари мақул, чунки препаратни ҳомилага таъсири кенг қамровли текширувларда аникланмаган.